Марказий Осиёда коррупционер божхона расмийлари билан тил бириктириш орқали улкан савдо империясини қурган Ҳабибула Абдуқодир оиласи юзлаб миллион доллар пулларни хорижга олиб чиқиб ювишда айбланди ва фош бўлди. Аммо у ва оиласи нафақат жиноий жавобгарликка тортилмади, балки уларнинг таъсири ортиб борди - дунё бўйлаб ўнлаб йирик лойиҳаларга сармоя киритишда давом этди.
Йиллар давомида коррупционер божхоначилар билан тил бириктирган бир шахс Марказий Осиёда Хитойдан келадиган футболкадан тортиб юқори сифатли электроника жиҳозларигача - импорт оқимини назорат қилиб келган.
У улкан даромад топган ва қудратли махфий иттифоқ тузган. Унинг ходими Абдуқодир номидан юзлаб миллион доллар пулларни ювганига иқрор бўлган. Кейинроқ у фош бўлди, унинг ҳукуматдаги юқори мартабали ҳомийси коррупция айбларини тан олди ва санкциялар рўйхатига тушди.
Аммо расмийлар шундан кейин уни таъқиб этишган, деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз.
Бугунги келиб Ҳабибула Абдуқодир ва оиласи ўзларининг соядаги бойликларини глобал империяга айлантиришди. Пулларни ювишда ишлатилган компаниялар йирик кўчмас мулк лойиҳалари, кўркам турар-жой ва офис бинолари, масжидлар, бозорлар, завод-фабрика ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг инвесторларига айланди.
Марказий Осиё ҳукуматлари уларнинг пулларини қучоқ очиб қаршилашди.
Қуйида улкан контрабанда империясини қуришда айбланган шахс қандай қилиб ўзи ва укаларини йирик бизнесменга айлантиргани ҳақидаги ҳикоя билан танишасиз.