OzodMikrofon: 3 йилдан бери алимент ололмайман, департамент сарсон қиляпти

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан боғланган 33 яшар аёл бир қизига 3 йилдан буён алимент ололмаётганидан арз қилди. Шикоятга кўра, боланинг отаси 3 ярим миллион сўмга яқин алиментни тўламаган, суд қарорларини ижро этиш департаменти эса ўз вазифасини бажармаётир. Кейинги пайтларда Озодликка боғланаётганлар орасида тўланмай қолаётган алиментдан шикоят қилувчилар ошмоқда.

Самарқандлик аёл исмини айтмаслигимизни сўради ва ўзи ҳамда кекса отасининг Республика Суд департаментигача қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётганидан шикоят қилди:

- Уч ойда бир марта 160 сўмдан пул келади. Аслида ойига 215 минг сўмдан бериши керак. Департаментга борсак: "Ҳал қиламиз, ҳал қиламиз", деб қайтарворишди. Охири туман бўлими бошлиғи: "Бориб қайнонангиз билан келишиб келинг!" дейди. Нима дегани бу? Улар ҳал қилиб бериши керакмасми? - деб арз қилди аёл.

У билан суҳбат якунида фикрини тилга олган кекса отаси департаментнинг республика бўлимидан ҳам жавоб ололмаётганини қўшимча қилди:

- Бу департаментда қандай одамлар ишлаётганини халқ билсин! Неча марта бордим, ҳалигача жавоб йўқ. Бу қизим бечорага 3 ярим миллион пул бериши керак, собиқ куёв. Судни қарори бу, - дейди каттақўрғонлик ота.

Қуйида ота-бола билан суҳбатни тингланг:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodMikrofon: 3 йилдан бери алимент ололмайман, департамент сарсон қиляпти

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!