“МХХ босими билан суд эримни узоқ йилга қамаб юборишидан қўрқаман!”

OzodMikrofonга Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан боғланган Дилноза Зокирбекова вилоят Ички ишлар бошқармасининг наркотик моддалар ғайриқонуний савдосига қарши кураш бўлимида майор вазифасида ишлаган эри Санжарбек Зокирбековнинг МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олингани ва тергов давомида унга нисбатан қийноқлар қўлланилганини иддао қилади.

Дилноза Зокирбекова иш юзасидан бораëтган суд мажлисларида қатнашганини айтар экан, суд раиси эрининг ўзига нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги шикояти, гувоҳларнинг кўрсатмаларини инобатга олмаётганига эътироз билдиради.

Зокирбекова¸ маҳкаманинг МХХ босими остида эрини узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиб юбориши мумкинлигидан хавотирда эканлигини айтади.

Собиқ ички ишлар мулозими Санжарбек Зокирбеков Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 273-моддаси, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, 210,211-моддалари пора бериш ва пора олиш каби моддалари билан айбланган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodMikrofon: “Суд МХХ таъсири остида ҳукм чиқаришидан қўрқиб турибман”

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!