Кўп йиллардан буён Россияда ишлаб юрган тожикистонлик ўзбек Илҳом Бойманов 7 май куни Москвадан Санкт-Петербургга йўлга чиққанидан сўнг ғойиб бўлди. 1983 йилда туғилган Илҳомни Россиядаги опаси қидирувга бергани, аммо ҳануз дараги чиқмаганини айтмоқда. Илҳомнинг рафиқаси ва уч фарзанди уни Тожикистонда кутмоқда.
Илҳомнинг опаси Гулсанам Бердимуродова Озодлик билан суҳбатда укаси нега ва қаерга ғойиб бўлгани ҳақида, ҳатто, тасаввурга эга эмаслигини айтди:
- Ҳужжатларида муаммо йўқ эди, милицияга ҳам иши тушмаган. Москвадан Санкт-Петербургга поездга билет олиб, квартирасидан йўлга чиқаётганидан бир шериги кўрган. Йўлга чиққан ва шу бўйи дараги йўқ. Ҳамма таниш-билишларни қидириб чиқдик, қидирувга бердик. Ҳеч қанақа хабар йўқ. Бошига нима иш тушди, унга нима қилди - билмаймиз. Илтимос, кўрган-билганлар бўлса, телефон қилинглар: + 8 921 755 83 48 менинг телефон рақамим. Учта боласи уйида қолган хотини билан, - дейди Гулсанам Бердимуродова.
Қуйида бу аёл билан суҳбатни тингланг:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!