OzodMikrofon: Уйимга электр тортилмаган, лекин 400 минг қарз илишди

Ойгул Султонованинг электр линияси бормаган уйи

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги Новшаҳар қишлоғида яшайдиган Ойгул Султонованинг айтишича, унинг янги қурилган уйига электр сими ҳам тортилмаган, симёғоч ҳам ўрнатилмаган.

Лекин, туман Мажбурий ижро бюроси Ойгул Султоновадан электр энергияси учун 400 минг сўм қарз тўлашни талаб қилмоқда.

“Келинглар, уйимни кўринглар, ҳали очиқ даладаги янги жой, электр тортилмаган, нима учун мен ишлатмаган нарсамга пул тўлашим керак, деганимга қарамасдан, барибир тўлайсиз, компьютерда бор, дейишяпти. Ахир, емаган сомсага мен пул тўламайманку”, дейди Ойгул Султонова.

Ойгул Султонова уйининг кўринишини расмга олиб жўнатди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodMikrofon: Электр тортилмаган уйимга қарздор қилиб қўйишди

...................................................................................................................

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!