Навоий вилояти Хатирчи туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган мироблардан бири, туман ҳокимининг буйруғи билан Олтинобод қишлоғи ҳудудидаги фермерларнинг узумзорлари ва аҳолининг томорқаси сувсиз қолаётганидан шикоят қилди. Миробнинг айтишича, ҳоким пахтага сув оламиз деб, боғбонларни сувдан қисиб қўймоқда, сув тортадиган насослар эса эскириб қолган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Озодлик миробнинг бу шикоятига муносабат олиш учун Хатирчи тумани ҳокими Ғофир Алиев билан боғланди. Ҳоким Озодликнинг фермерларнинг сувдан шикояти бор, деган гапини эшитиши биланоқ алоқани узиб қўйди.
----------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!