OzodMikrofon: “Ўн йил олдин буздирилган дўконим учун ер ҳам, товон пули ҳам ололмадим”

OzodMikrofonга қўнғироқ қилган қўқонлик тадбиркор Авазбек Ҳожиматовнинг арз қилишича, деҳқон бозори ичидаги дўкони бундан ўн йил олдин қайта шундай дўкон қуриб бериш ёки товон пули бериш ваъдаси билан ҳоким томонидан буздирилган. Аммо, тадбиркорнинг иддао қилишича, шу пайтгача дўкон ўрнига дўкон ҳам, товон пули ҳам берилмаган.

Бозорда қайта қурилган янги дўконлар жуда ҳам қиммат баҳолангани учун, Авазбек Ҳожиматов ва бошқа тадбиркорлар уни сотиб ола олмаган.

Ҳозир 300 минг сўм маошга қоровул бўлиб ишлаётган собиқ тадбиркор, оғир иқтисодий шароитда яшаётганини айтади:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodMikrofon: “Ўн йил олдин буздирилган дўконим учун ер ҳам, товон пули ҳам ололмадим”

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!