OzodMikrofon: "17 йил ишлатган бозоримни ноқонуний ёпишди"

Ҳусайн Йўлдошев раҳбари бўлган автомобил бозори, 13 ноябрь, 2018 йил

Хоразм вилоятининг Урганч туманидан OzodMikrofon рукнига боғланган ва ўзини Ҳусайн Йўлдошев, деб таништирган тингловчи туманда ўзи очиб, ўзи бошқарган автомобиль сотиш бозорининг ноқонуний равишда ёпиб қўйилганини иддао қилди.

Йўлдошевнинг даъвосича, улушининг 51 фоизи давлатга, 49 фоизи ўзига қарашли бўлган "Хоразм автомобиль бозори" масъулияти чекланган жамиятни 17 йил муваффақиятли бошқарган.

Аммо, 2013 йилда пора олиш, хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, савдо тартибини бузиш каби қатор айбловлар билан айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Йўлдошевнинг шикоят қилишича, апелляция суди унга қўйилган айбловнинг аксариятини бекор қилган ва у 3 йиллик қамоқдан сўнг, озод қилинган.

Аммо, унинг иддао қилишича, қамоқдан чиқиб, ишини яхши давом эттириб турган бир пайтда, унинг бозорини "ноқонуний асосда" ёпиб қўйишган.

- Президентимииз 5 кишига иш берган тадбиркорга мен кафилман – унга тегманглар, деб турган бир пайтда булар менинг 17 йил яхши ишлаган бозоримни ёпиб қўйишди. Энди эса бузишмоқчи, - деб шикоят қилади Йўлдошев.

Қуйида Ҳусайн Йўлдошев билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

OzodMikrofon: "17 йил ишлатган бозоримни ноқонуний ёпишди"

* * * * * * * * * * * * * * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!