"Жаноб ҳоким, жаноб прокурор, камбағалнинг ерини тортиб олиб, кимга сотмоқчисиз?"

Моҳичеҳра Муҳаммадиева лалми ерни обод қилиш учун бутун оиласи билан икки йил ишлади.

Қашқадарё вилоят, Китоб туман, Сарой маҳалласидан OzodMikrofonга арз қилган ўқитувчи Моҳичеҳра Муҳаммадиеванинг шикоятига кўра, у оиласи билан 2019 йилда лалми ва ташландиқ ерни ҳокимнинг қарори билан олиб, деҳқон хўжалиги ташкил қилган. Аммо орадан икки йил ўтганидан сўнг прокуратура асоссиз протест киритгандан сўнг, ҳоким ўз қарорини бекор қилган:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

"Жаноб ҳоким, жаноб прокурор, камбағалнинг ерини тортиб олиб, кимга сотмоқчисиз?"

Кадастр чизиб берган харита.

Лалми ердан 2019 йилда 40 сўтих ер олган эдик. Кадастр ер ўлчаб берди, давлат хизматлари Марказидан рўйхатдан ўтдик. Фермер ва деҳқон хўжаликлари кенгаши билан шартномани туздик. Уларнинг бадал тўловларини, солиқларни юз фоиз тўлаганмиз. Икки йил давомида у ерга камида 600 миллион сўм харажат қилдик. Ерни текислаш учун бульдозер бир ҳафта ишлади. 200 метр чуқурликдан артезиан кавлатиб, лалми ерга сув чиқартирдик. 180дан ортиқ бодом ва писта дарахтларини сотиб олиб экдик. Тўрт сўтихга яқин жойни фақат бир томонини, қибла сарини девор қилиб, лимонхона қилдик ва 30 туп кўчат ўтқаздик.

Лимонарий.

Оилада саккиз киши турамиз. Ҳаммамиз шунга ёпишиб икки йил ишладик. Энди кўчатларимиз олиб, кўкариб ҳосилга кирай деганда бир сохта тадбиркор гўё отамнинг номига 1,5 гектар токзори бор, амакимларни ерига обориб мана бу ерда бунча жойи бор деб, прокуратурага ёлғон кўрсатмалар берибди. Прокурор ҳам текшириб ўтирмай шартта протест киритибди, ҳоким Алишер Зокиров ҳам уни қаноатлантирибди. Улар бизни ҳатто огоҳлантиришмаган, келиб ўрганишмаган, бизнинг инсоний ҳуқуқларимизни топтаб, шунча меҳнат қилган еримизни тортиб олишмоқчи.

Туман ҳокимининг қарори.

Прокуратура бизни ўзбошимчалик билан ерни олганимизда айблабди. Ахир ҳокимнинг қарори борку, кадастр харитаси борку, ҳамма ҳужжатлар қонунийку. Лалми, ташландиқ ерни обод қилганимиздан, сув чиқарганимиздан сўнг, унинг харидори пайдо бўлиб қопти. Жаоноб прокурор, жаноб ҳоким, камбағалнинг болаларини чирқиратиб, бу ерни кимга сотмоқчисиз? Наҳот сизларда инсоф, виждон бўлмаса. Икки йил бу ерни ер қилгунча она сутимиз оғзимидан келдику, ўқитувчи қўлларим қавариб кетдику. Ҳокимлар ўзгаргани билан хоҳлаган ишини қилиш мумкинми?

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.