“Молхонанинг тепасида яшашга мажбурмиз”

Андижон вилоят, Қорасув шаҳар, Гулистон маҳалласидан “OzodMikrofon”га арз қилган Зилола Абдуқодированинг айтишича, у иккита ёш боласи ва эри билан молхона тепасида хўжалик эҳтиёжлари учун қурилган уйда яшашга мажбур бўляпти:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Молхонанинг тепасида яшашга мажбурмиз”

“Эримнинг холасини уйидаги молхона билан омборхонанинг тепасида яшаймиз. Юрсангиз қимирлайди, поллари очилиб кетган, ойнаклари синган, совуқ. Уч ярим ва икки яшар болам билан шу ерда ўтираман. Эрим ишсиз, мардикорлик қилиб пул топади. Шу уйга келин бўлиб тушган бўлсам-да, рўйхатга қўйишмаган. Шунинг учун на темир дафтар, на бошқа дафтарга олишади. Жой сўраб боргандим икки сўтих ер беришди, кейин у пахтани ери экан деб беришмади. Бошланғич тўловга 10 миллион сўм тўланг уй берамиз дейишди, қаердан тўлай. Ўзим санитарка бўлиб ишлаб икки боламни зўрға боқиб турган бўлсам. Жудаям, қийналиб кетдик”.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.