"Орангизда ўзимизнинг қоракўзларимизни кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди. Билингки, президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди."
Бу сўзларни президент Мирзиёев 26 август куни Самарқандга, “Шарқ тароналари” халқаро фестивали очилишига борганда бир гуруҳ блогерлар билан салом-алик чоғида айтди.
Ҳокимият тепасига келганига 3 йил тўлаётганига қарамай, ҳануз бирор журналист саволларига жавоб бериш ёки матбуот анжумани ўтказиш у ёқда турсин, ҳатто брифинг бермаган давлат раҳбари ўзбек жамиятида эндигина тета-поя қилаётган, лекин овози баралла эшитила бошлаган блогерлар билан селфи-суратга тушди.
Хўш, бундай илтифот замирида нима ётибди?
Жамиятда блогерларнинг ўрни нақадар муҳим?
Ўзбек блогерлари ўз зиммасидаги ижтимоий масъулиятни ҳис қилаяптиларми? Ёки улар ҳар қандай масъулиятдан озодми?
Шу ва шу каби саволларни фарғоналик блогер Баҳодирхон Элибоевга бердик.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди