Андижон вилоятига сафар қилган президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимлиги биносида мажлис ўтказиб, радикал диндорларни фуқароликдан чиқариб ташлашини билдирди.
- Бугун Андижон дин пешволарига қаттиқ савол қўймоқчиман. Агар бешта маҳаллада 20-30 нафар киши диний йўлда адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор. Йигирматадан бештаси ашаддий, улар қайтмайди. Улар билан шуғулланиш керак эмас, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак. Бизга керак эмас, - деди Шавкат Мирзиёев.
У радикал гуруҳларга адашиб кириб қолганларни "илм ва маърифат билан тўғри йўлга" солиш зарурлигини таъкидлади.
Мирзиёев шунингдек, ёшларнинг "турли оқимларга" кириб кетишида куч ишлатар органларнинг айби ҳам борлигини эътироф этди.
У турли оқимларга кириб қолганлар яқинларини яккалаб қўймаслик кераклигини айтди.
- Бошқа оқимга кирса, менинг болам эмас, қўшнининг боласи, бошқа туманннинг боласи деймиз. Ёки бошқа вилоят боласи, деймиз. У Ўзбекистон фуқароси-ку, - деди Мирзиёев.
Мирзиёевнинг диний соҳадаги сиёсати радикализмга қарши курашишда самара берадими?
Бу ва бошқа саволлар билан OzodNazar рукнида Франциядан таҳлилчи Камолиддин Раббимов билан суҳбатлашдик.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди