OzodNazar: “Ўзбекистонда мендан бошқа одам йўқ дедими, бу диктатура дегани!”

11 июнь куни Озодлик Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг 3 июнь куни Тошкентда ўтказилган видеоселекторда айтган айрим гаплари аудиосини эълон қилиши ортидан¸ ижтимоий тармоқларда баҳсу мунозаралар авж олди.

Расман эълон қилинмаган бу аудиоëзувда Фарғона вилоятининг йиллардан бери кескин мунозараларга сабаб бўлиб келаëтган ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида гапира туриб Мирзиëев:

Мана вилоят ҳокимимиз (Шуҳрат Ғаниев назарда тутилмоқда - таҳр.)нинг тажрибасиям катта¸ садоқатиям катта¸ жуда катта меҳнат қилган одам бу. Ман вилоят ҳокимини биронта одамди ¸ мингта одам гапирсаям¸ ноинсоф билан гапирилаëтган¸ ман ўзим хулоса қиламан ва бурч¸ конституциявий бурч¸ ман вилоят ҳокимига баҳо бераман. Бошқа ҳеч ким баҳо беришга ҳаққи йўқ Ўзбекистонда!" деди жумладан.

Ўзбекистон Конституциясининг 7-моддасига кўра¸ "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир".

Шавкат Мирзиëевнинг бу баëнотида Конституция билан зиддият йўқми?

Ижтимоий тармоқларда бораëтган бу мавзудаги баҳсга муносабат билдирган АҚШда яшаётган ўзбекистонлик журналист Жаҳонгир Муҳаммад Мирзиëевнинг бу баëнотидан "диктатура ҳиди" келаëтганини айтади:

- Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён биз ҳали уни бирор марта диктатор деб атаганимиз йўқ. Авторитар режим деб айтиб келганмиз. Кеча Озодликни ўқиб ҳайратда қолдим, Шавкат Мирзиёев "мен диктаторман" деяпти. Чунки бундай гап фақат диктаторларнинг оғзидан чиқади. Вилоят ҳокимига фақат мен баҳо бераман, бошқа ҳеч ким эмас дейиш, бу халқнинг фикрини бир чақага ҳам олмаслик дегани. Чунки халқнинг керак бўлса ҳокимга ҳам, керак бўлса президентга ҳам баҳо бера олиш ҳуқуқи бор!"

Жаҳонгир Муҳаммаднинг Шавкат Мирзиёев олиб бораётган жорий сиёсат ҳақидаги бу ва бошқа фикрлари билан ОзодНазар суҳбатида танишинг.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Ўзбекистонда мендан бошқа одам йўқ дедими, бу диктатура дегани!”