OzodSuhbat - Озодликнинг янги эшиттириши.
OzodNazarдан фарқли ўлароқ, бу эшиттиришда экспертлар, таҳлилчилар эмас, куннинг у ёки бу воқеасининг ҳеч йўқ бир четига алоқаси бор ҳар қандай тингловчи иштирок этиши мумкин.
Коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси қарорига биноан Ўзбекистон мактабларида 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланадиган бўлди.
Комиссия қарорига мувофиқ, халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019-2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.
Ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги ходимлар эса ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда давом эттирадилар.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши билан 16 мартдан барча таълим муассасалари ёпилиб, ўқувчилар таътилга чиқарилган.
30 мартдан бошлаб эса мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланган.
Онлайн дарслар билан боғлиқ барча саволларни OzodSuhbat эшиттиришининг биринчи меҳмони, сирдарёлик Она тили ва адабиёти ўқитувчи Тўлқинга бердик (фамилияси айтилмаслигини маъқул кўрди) Сарлавҳага чиқарганимиз таъкид Тўлқинникидир.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Мақолага илова қилинаётган қуйидаги суратларни ҳам Озодликка суҳбатдошимиз лутфан тақдим этди.
OzodSuhbat эшиттиришида иштирок этмоқчи бўлганлар муаллифнинг (Сарвар Усмон) Фейсбукдаги саҳифасига, “Шахсий”ига ёзсин.
OzodSuhbatдан бонус: меҳмон суҳбат охирида мезбонга битта савол бериши мумкин.