Қозоғистонда полиция генерали ва миллий хавфсизлик қўмитаси полковниги жасадлари топилди

Полиция генерал-майори Жанат Сулейменов.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 10 январь куни полковник Азамат Ибраевнинг жасади топилганини маълум қилди. Расман билдирилишича, унинг жасади пойтахдаги уйининг ҳовлисидан топилган.

Айни пайтда полковникнинг ўлими юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ қозоқ матбуоти, жумладан, Vlast.kz, Tengrinews.kz ва Озодлик радиоси қозоқ хизмати Жамбил вилоят полицияси бошлиғи генерал Жанат Сулеймановнинг вафот этгани тўғрисида хабар берган. Генералнинг қандай вазиятда ўлгани ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Полиция генерал-майори Жанат Сулейменов 1962 йилда туғилган. У 2020 йил февралидан бери Жамбил вилоят полициясини бошқариб келаётган эди.