"Пахтадан талаба, ўқитувчи ва врачлар қайтарилиши - мажбурий меҳнат йўқ қилинди дегани эмас!"

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Пахтадан талаба, ўқитувчи ва врачлар қайтарилиши - мажбурий меҳнат йўқ қилинди дегани эмас!"

"Мен сизга Сирдарё вилоят, Боёвут туманидан ёзмоқдаман. Мана матбуотда ўқитувчи, талаба ва врачлар пахта теримидан муддатдан аввал қайтаётганига оид хабарлар тарқалиб кетди. Жуда яхши… Аммо, бу ғирт кўябўямачилик аслида. Мен тадбиркорман. Биздан ҳар куни энг камида битта одам пахтага чиқиши керак. Шунинг учун ойига 400 минг тўлар эдик. Ҳозир ҳам худди шундай. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Пахта энди 2-3 ой давом этади. 1 миллион сўмдан кўпроқ пул шилар эканда тадбиркорлардан.

Мен битта нарсага назарингизни қаратсам. Ётоқдагилар қайтарилмоқда, аммо бу бутунлай мажбурий меҳнат йўқ қилинди дегани эмас. Бир томондан қарсак чаламиз, бошқа томондан эса ҳафа қиладиган тарафлар кўп!

Яна бир масала. Қўлимга мана бу ҳужжатлар тушган эди. Мана бунга қаранг. Ёшлар иттифоқи Камолотдан ҳам пастроқ тушиб кетган ташкилот экан. Фидоий ёшлармиш… Буларни пахта теримига чорлаш учун мукофатлар тайёрлабди. Смета-режасида буларнинг нархлари ҳам ёзилган. Бу ахир аҳмоқликку! Кимнинг пулига бу мукофатлар харид қилинар экан? Тадбиркорларнингми?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​