Резюме"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! |
ЖИЗЗАХ – “Форишда мактаб директорларига ярим миллион сўмдан пахта солиғи солинди”
ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш туманидан ёзмоқдамиз. 23 октябрь куни Фориш тумани халқ таълими бўлимида 64 та директор иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Халқ таълими бўлими мудири Ойбек Эрхонов ҳар бир мактаб директори пахта учун 500 минг сўмдан бериши кераклиги айтди. Бу туман ҳокимининг топшириғи экан. Ўн беш кун олдин халқ таълим бўлими мудирига 100 мингдан йиғиб бергандик. Шунда ҳам, “Одам чиқар!” деб ҳоли-жонимизга қўймаганди ҳоким, прокурор ва халқ таълими бўлими мудири. Энди эса ярим миллиондан талаб қилишмоқда. Жонга тегди-ку бу! Президент ўқитувчига тегма деса ҳам, туманлардаги раҳбарлар таълим ходимларини куппа-кундузи тўнаш билан овора...”
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!