АНДИЖОН – “Мактаб директорлари кунлик нормасини туман хокимлиги олдига хар куни олиб келади”

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

АНДИЖОН – “Мактаб директорлари кунлик нормасини туман хокимлиги олдига хар куни олиб келади”

БЎЗ. “Бўз туман Халқ таълим бўлими мажбурий меҳнат тарафдорими? ХТБ мактаб директорларига пахта теримига чиқиш бўйича қаттиқ топшириқ берди. Мактаб директорлари пахта кунлик нормасини туман хокимлиги олдига хар куни олиб келади. Суратини илова қилдим. Бу маълумотнинг Озодлик радиосига чиқиб кетишидан қўркиб, ХТБдагилар мактаб директорларига “пахта ўрнига ҳурмо ёки олма теримига чикмоқдамиз” деб айтишни буюрган. Мактабларда дарслар ўлда-жўлда ўтмоқда”.

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Муштарий ўз гапларини асослаш учун мурожаатига фото илова қилган. Бу маълумот аввалги хабарлари тасдиқланган Озодлик мобил мухбири томонидан келди. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​