"Врач халқни соғайтирсинми ё пахта терсинми?"

(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Врач халқни соғайтирсинми ё пахта терсинми?"

"Сизга маълумки, тиббиёт ходимларини пахта теримига мажбурий олиб чиқиш ёки жалб қилиш тақиқланган. Шу тўғрисида бир неча қарорлар эълон қилинди. Лекин, ҳозирги кунда бизнинг РШТЁИМ Наманган филиалида ишлайдиган тиббиёт ходимлари, ҳаттоки врачлар ҳам, пахта теримига жалб қилинмоқда ёки ўрнига мардикор ёллаб жўнатиш мажбурияти юкланган.

Ҳар бир тиббиёт ҳодимидан 100 минг сўмдан ҳозирги кунда пул йиғилмоқда. 20 кун олдин эса 60 минг сўмдан берганмиз. Бу ҳолатда тиббиёт ходимларининг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади? Бундай ҳолатга қонуний асос борми? Тиббиётдаги ислоҳотлар нимага қаратилган? Врач ўз ишини қилиши, яъни халк соғлиғи учун ишлаши керак".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​