CАМАРҚАНД – “Теримчиларга иссиқ овқат у ёқда турсин, ичимлик суви ҳам йўқ!”

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

CАМАРҚАНД – “Теримчиларга иссиқ овқат у ёқда турсин, ичимлик суви ҳам йўқ!”

НАРПАЙ. “Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мустақиллик маҳалласидан мактуб йўлламоқдамиз. Биз маҳалламиз ҳудудидаги “Худоёр Ҳосилот” фермер хўжалигида пахта теряпмиз. Аммо теримчиларга шароит яратилмаган. Иссиқ овқат ва чойни айтмай қўяқолайлик, ҳатто тоза ичимлик суви ҳам йўқ. Қўшни фермерлар теримчиларга бир кило пахта учун 750 сўм ва ундан кўпроқ тўламоқда. Бизга эса 650 сўмдан беришмоқда. Шунда ҳам ҳар 10 кило пахтадан 1-1,5 кило чегириб ҳисобланмоқда. Шароит яратиб беришини сўраб фермер хўжалиги раҳбарига арз қилайлик десак келмайди. У ишни ишониб топширган бригадир эса ҳеч қандай ёрдам бермаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 15 октябрь куни юборилган.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​