|
"Ўқитувчилар маҳаллий аҳоли сифатида пахта термоқда"
"Оҳангарон ҳокими қишлоқ врачлик пунктидаги ҳамшираларни кунлик пахтага ҳайдамоқда. Бундан ташқари, фермер хўжаликлардан пул йиғиб олиб, барибир фермерлик вакилларини ҳам кунлик пахтага ҳайдамоқда. Бу етмагандай, ҳар бир оиладан 10 минг сўмдан пул йиғиб чиқмоқда.
"Агар пахта пули ҳал қилинмаса, фермерларнинг электр энергиясини узиб қўяман", деб таҳдид қилмоқда. Мактаб ўқитувчилари эса ҳали ҳам пахтадан қайтгани йўқ. Айтишларича, ҳокимнинг бу қарорини ҳатто президент ҳам тақиқ қила олмасмиш. Ҳоким мажлисда "хоҳласанг, президентга чиқсанг ҳам менинг айтганим бўлади", деган баъзи туман йиғилишларида.
Бу гапларимнинг ҳаммаси ҳақиқат. Чунки Оҳангарон туманидаги мактаб ўқитувчилари умуман пахтадан қайтгани йўқ. Оҳангарон туманидаги мактаб ўқитувчиларини Бўка туманига пахтага олиб кетган. Улар маҳаллий аҳоли сифатида пахта термоқда".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!