ЖИЗЗАХ – “ИИВ академияси ҳам, Фарғона кимё заводи ҳам пахтада”

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ЖИЗЗАХ – “ИИВ академияси курсантлари ва Фарғона кимё заводи ишчилари – минглаб одам мажбуран теримга жалб этилган”

АРНАСОЙ. “Қўрқмаслар” гуруҳи аъзолари – журналист ва ҳуқуқбон Малоҳот Эшонқулова ҳамда ҳуқуқбон Елена Урлаева Жиззах вилояти Арнасой туманида мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатларини аниқладилар. 15 сентябрдан буён туман газ идораси биноси ҳудудида Ички ишлар академиясининг 3-курс курсантлари ва ўқитувчиларидан иборат 2080 кишилик пахта штаби жойлашгани маълум бўлди. Е.Урлаева пахта штабини суратга олаётганида қўриқчилар уни ушлаб, жосусликда айблаб, фотоаппаратини олиб қўйишга уринганлар. Қўриқчилар бу ҳудудда бегоналар юриши мумкин эмаслиги, фақат маҳаллий аҳоли ва чорва моллари юриши мумкинлигини айтишган. Вазирлик ишонч телефонига қўнғироқ қила бошлаганларида ҳуқуқбонлар қўйиб юборилган.

Маълум бўлишича, курсантлар далага эрталаб соат 5 олиб кетилиб, кечқурун соат 8-9 ларда қайтариб олиб келинади. Уларга кунлик 100 кг норма қўйилган. Режани бажара олмаган курсантлар орасида пахтани пулга сотиш олишга мажбур бўлаётганлари ҳам бор.

Ҳуқуқбонлар Арнасойга Фарғона кимё заводининг кўп сонли ишчилари ҳам теримга олиб келинганини аниқлаган. Завод ходимларидан бири тўрт ойдан бери Арнасойда эканлари, пахта ўтоғи, чеканкасида қатнашганлари, энди эса теримда иштирок этаётганларини айтган.

Ўрганишлар жараёнида йўл хизматининг ходимлари ҳам теримга мажбурлангани аниқланган.

Ҳуқуқбонлар мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига маълумот берган.

Ҳуқуқбонлар Арнасой туманида болалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатини аниқланмаганини маълум қилган”.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​