ТОШКЕНТ – “Фарғона вилоятидаги туғруқхона, коллеж ва мактаблар ходимлари Бўкада нобоп шароитда пахта термоқда”

Бу ва бошқа суратларни Елена Урлаева тақдим этган.

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Фарғона вилоятидаги туғруқхона, коллеж ва мактаблар ходимлари Бўкада нобоп шароитда пахта термоқда”

БЎКА. “Ҳуқуқбон Елена Урлаева Тошкент вилоят, Бўка туманида мажбурий меҳнат ҳолатини ўрганди. Гап шундаки, ушбу туманга яқинда Президент Шавкат Мирзиёев борган ва туман ҳокими Н.Избосаров одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун маъмурий жазога тортилганди.

Ўрганиш жараёнида Ангрендан келган 500 дан ошиқ ҳашарчи Ғ.Азаматов посёлкасида, 289- ва 286-отрядларда пахта тераётгани аниқланди. Кун совуқ бўлгани ва ёмғир ёғиб тургани боис теримчилар жуда қийналаётгани кўриниб турибди.

Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги туғруқхона, коллеж ва мактаблар ходимлари ва солиқчилардан иборат 203-отряд ҳам 25 кундан бери Бўка далаларида пахта термоқда. Қор ва ёғмир ёғиб турганига қарамай, жами 150 нафар ҳашарчига кунлик 60-80 кг норма белгиланган.

Аксар теримчиларнинг иссиқ кийими, қишки пойабзали йўқ. Бунинг устига улар спорт залининг цемент полида тунамоқдалар.

Е.Урлаева Бўка ҳокими Н.Избосаров билан учрашди. Ҳоким Фарғонадан келган ҳашарчиларни уйларига қайтариб юбориши, аммо Ангрендан келган теримчиларга ўша ҳудуд ҳокими жавоб беришини маълум қилди”.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​