Ҳафта суратлари -- 28 Июл - 3 Август

Pussy Riot аъзоси Надежда Толоконникова 30 июл куни Москва судида. Агар у ва унинг ҳамкасблари "безорилик" қилганликда айбдор деб топилса¸ 7 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. (ИТАР-ТАСС/Митя Алешковский)

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев 28 июл куни Олимпиада ўйинлари доирасида Британия ва Россия ўртасидаги аëллар волейбол жамоалари баҳсини кузатмоқда. (ИТАР-ТАСС/Валерий Шарифулин)

Лондон Олимпиадаси доирасида қўл тўпи бўйича А гуруҳидан жой олган Бразилия ва Россия жамоалари ўртасидаги ўйинда бразилиялик Ана Паула Родригез (марказда) Россия жамоаси дарвозасига ҳужум қилмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Хавер Сориано)

Спортчилар Олимпиада доирасида 3000 метрга югуриш мусобақасида иштирок этмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Адриан Деннис)

Беларуслик Павел Лужин Олимпиада доирасида 3 август куни тош улоқтириш бўйича саралаш босқичида иштирок этмоқда. (Ройтерс/Кай Пфаффенбах)

Россиялик Иля Захаров (чапда) ва Евгений Кузнецов Олимпиада доирасида 3 метрлик трамплиндан сакраш бўйича бешинчи имкониятларини амалга оширмоқда. (Ройтерс/Давид Грей)

АҚШлик сузувчи Майкл Фелпс Олимпиада доирасида якка тартибда 200 метрга сузиш мусобақасида. (Ассошиэйтед пресс/Франсуа Завиер Марит)

АҚШлик гимнастикачи Габриэл Дуглас якка тартибдаги гимнастика мусобақаси финалида. (Ройтерс/Дилан Мартинез)

Россиялик гимнастикачи Алия Мустафина якка тартибдаги мусобақада. (Ассошиэйтед пресс/Томас Коэкс)

Россиялик Алия Мустафина (ўнгда) ва Виктория Комова гимнастика финал мусобақаларидан кейин. (Ройтерс/Майк Блейк)

Хорватиялик Ивано Балич қўл тўпи бўйича Жанубий Кореяга қарши ўйинда тўпни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Хавиер Сориано)

Эронлик Неда Шаҳсаварий 28 июл куни стол тенниси бўйича нигериялик Олуфунке Ошонаикега қарши ўйнамоқда. (Ройтерс/Григорий Дукор)

АҚШлик боксчи Доминик Бризил (чапда) ўта оғир вазн тоифасида россиялик Магомед Умаровга қарши рингда жанг олиб бормоқда. (Ассошиэйтед пресс/Жек Гуэз)

Украиналик эшкак эшувчилар Яна Дементиева¸ Анастасия Коженкова¸ Наталия Давгодко ва Катерина Тарасенко аëллар ўртасидаги тўртталик эшкак эшишда ғалабаларини нишонлашмоқда. (Ройтерс/Наташа Писаренко)

Россия президенти Владимир Путин (чапда) ва Британия Бош вазири Давид Камерон 2 август куни Олимпиада ўйинлари доирасида дзюдо мусобақасини томоша қилишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Франк Фифе)

Афғонистонлик эркаклар Кобулдаги масжидда намоздан кейин ухлашмоқда. (Ройтерс/Умар Субҳоний)

Покистоннинг Карачи шаҳридаги Мемон масжидида 3 август куни ифторликка ҳозирланмоқда. (Ройтерс/Атҳар Ҳуссайн)

Озарбайжонлик аëллар Боку яқинидаги Нардарондаги масжидга намоз ўқиш учун кетишмоқа. (Ассошиэйтед пресс/Вано Шламов)

Покистонлик ëшлар кўчада ухлашмоқда. (Ройтерс/Ахтар Сумро)

Суриялик аëл Дамашқнинг Қабун туманида жанглар оқибатида хароб ҳолатга келган девор ëнидан ўтиб кетмоқда. (Ройтерс/Умар ал Ханий)

Эркак киши Алепподан 47 километр узоқликдаги Азазда Сурия армиясига тегишли ишдан чиқарилган танкни кўздан кечирмоқда. (Ройтерс/Горан Томашевич)

Суриялик ëш бола суриялик қочқинлар учун очилган Иорданиядаги биринчи расмий қочқинлар лагерида. (Ассошиэйтед пресс/Халил Мазраавий)