Ҳафта суратлари -- 26 Май-1 Июн
Киев марказида қамоқдаги Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко сурати осилган баннер. (Ройтерс/Глеб Гаранич)
Афғонистонлик рўмол сотувчиси Кобул яқинидаги дўконида мижоз кутмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Ориф Карими)
Прагада 31 май куни бўлган Хаморо Дунë Лўлилар фестивали иштирокчилари рақс тушмоқда. (Ройтерс/Давид Черни)
Ҳиндистонлик болалай ëзнинг иссиқ кунида Ню Делҳида чўмилмоқда. (Ройтерс/Аднан Абиди)
Афғонистонлик аëл болалари билан 31 май куни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунидан бир кун олдин Кобулдаги йўл четида ëтибди. (Озодлик радиоси/Сабавун)
Афғонистонлик ëш бола 29 май куни Кобулда крикет мусобақасини томоша қилмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Ориф Карими)
АҚШ армияси Афғонистоннинг Қандаҳор провинциясида назорат текширув пункти қуриш учун ҳудудни тозаламоқда.
Мнямар мухолифати лидери Аун Сан Су Чжи Таиландда мянмарлик муҳожир ишчилар қуршовида. (Ройтерс/Сукри Сукпланг)
Косово шимолидаги Рударе қишлоғидаги кўприк ëнида этник серб немис тинчликпарвар кучларига ўз норозилигини изҳор қилмоқда. (Ассошиэйтед пресс)
АҚШ президенти Барак Обама 29 май куни Оқ уйда мусиқачи Боб Диланга Озодлик медалини топширмоқда. (Ройтерс/Кевин Ламарк)
АҚШ аскарлари Қандаҳор провинцияси¸ Заҳри туманида амалга ошираëтган операцияси пайтида ëш афғон боласи кўчада ўйнамоқда. (Ройтерс/Шамил Жуматов)