Ҳафта суратлари -- 25 Феврал-2 Март
Ëш болалар 1988 йилда озарбайжонликлар томонидан қатл қилингани айтиладиган Сумгаит қирғинининг 24 йиллиги муносабати билан 27 феврал куни Ереванда ўтказилган намойишда қўлларида оловлар билан. (Ассошиэйтед пресс сурати/ Карен Минасян)
Аëл киши 1 март куни¸ парламент сайловларидан бир кун олдин Теҳрон марказида ташкил қилинган Ислом мода кўргазмасиda манкенлар ëнида. (Ройтерс/Мортеза Никубазл)
"Темир хоним" филмидаги роли учун энг яхши актриса йўналишида Оскар мукофотини қўлга киритган актриса Мерил Стрип ва "Артист" филмидаги роли учун энг яхши актëр йўналишида Оскар мукофотини қўлга киритган франциялик актëр Жан
Эркак киши 28 феврал куни Белградда "Биз ЕИни истамаймиз" дея ëзилган плакат ëнидан ўтиб кетмоқда.
28 феврал куни ўт ўчирувчилар Санкт-Петербургдаги Белосел-Белозер князлари саройида чиққан ëнғинда оловни ўчиришга уринишмоқда. (Ройтерс/Александр Демянчук)
Ишчи Бағром трассаси ëнида кўмир солинган қоплар устида ҳордиқ чиқармоқда. (Ройтерс/Эрик Де Кастро)
Аëл ити билан бирга Киев марказида тиланчилик қилмоқда. (Ройтерс/Глеб Гаранич)
Ëш болакай Сермеен шаҳрида Сурия ҳукумати кучлари томонидан харобага айлантирилган уй ичида. (Ройтерс/Зуҳра Бенсемра)
Аëл киши Евроиттифоқ лидерлари саммитидан бир кун олдин Брюсселдаги эшикка қамоққа ташланган Украина мухолифати лидери Юлия Тимошенко суратини ëпиштирмоқда. (Ройтерс/Себастян Пирлет)
Қирғиз ИИВ аскарлари Молдовановка қишлоғида терроризмга қарши кураш машқларида иштирок этишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Вячеслав Оселедко)
Кўча рассоми P183 Россияда бўладиган 4 март сайловлари олдидан Москва марказидаги деворга расм чизмоқда. (Ройтерс/Сергей Карпухин)
Ëш қизча Ал-Қусайрдаги ҳукуматга қарши намойишда қўлида Сурия мухолифати байроғи билан. (Ройтерс/Горан Томашевич)
Лондоннинг In and Out аъзолари Муқаддас Жеймс майдонида клубнинг 150 йиллигини нишонлаш учун тайëргарлик пайтида бошларидан шляпаларини ечиб силкишмоқда. (Ройтерс/Пол Ҳакет)
Намойишчи Озарбайжоннинг Губа шаҳридаги намойишда полиция ходими ëнида. (Ройтерс/Аббос Атилай)
Губадаги тартибсизликларда телефонга суратга туширилган видеодан сурат.
Касал аëл Теҳрондаги сайлов участкасида парламент сайловларида қатнашиб овоз бериш учун кутмоқда. (Ройтерс)
Покистоннинг Кветта шаҳрида кийилган пойафзалларни сотаëтган сотувчи харидорларни кутмоқда. (Ройтерс/Насир Аҳмад)
Эркак киши Россия Бош вазири Владимир Путин расми туширилган девор ëнидан ўтиб кетмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Александр Неменов)
Теҳрон жанубидаги мачитлардан бирида эркак киши сайловда қатнашганини исботлаш учун сиëҳга ботирилган бармоғини кўрсатмоқда. (Ройтерс/Карен Феруз)