Праганинг маска таққан йўловчилари ва туристларсиз қолган кўчалари
Прага метроси. 17 март¸ эрталаб соат 7:40. Прага шаҳар мэрияси йўловчиларга шаҳар жамоат транспортида маскасиз юриш мумкин эмаслиги тўғрисида эълон қилганидан бир кун ўтиб.
17 март куни метродаги йўловчилар.
17 март куни маска кийган йўловчи метро вагонидан тушмоқда. Бир кун олдин Прага шаҳар мэри Твиттерда: "Прага шаҳар жамоат транспортида оғиз ва бурун ëпилган бўлиши шарт. Бу тиббий маска¸ уйда тикилган маска бўлиши мумкин. Ëки бўлмаса шарф ишлатинг. Ҳар қандай нарса ҳеч нарсадан кўра яхши"¸ деб ëзди.
Прага метросида маска таққан йўловчи. Тиббий экспертларга кўра¸ бундай маскалар маска таққан одамни коронавирусдан оз миқдорда ҳимоя қилади. Аслида операция учун чиқарилган бу маскалар аллақачон вирусга чалинган беморлардан инфекция тарқалишининг олдини олади. Коронавирусга ўхшаш пандемия ҳолатларда вирус юқтирган лекин ҳали вирус симптомлари юзага чиқиб улгурмаган одамларнинг бундай маска тақиб юриши вирус тарқалишининг олдини олишга ëрдам беради.
Метрода юзини тўсиб ўтирган йўловчи. Чех ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб карантин эълон қилди.
Чех ҳукумати одамлардан бир-биридан масофа сақлаб туришни ва гуруҳ ҳолида тўпланмасликни сўрамоқда.
Метро станцияларидан бирининг 17 март куни эрталаб 7:36даги кўриниши. Одатда бундай пайт тиғиз пайтнинг чўққиси ҳисобланади. Жамоат транспортлари ҳозирча ишламоқда¸ аммо йўловчилар одатдаги кунларга қараганда анча камайган.
An empty platform shortly before 8 a.m. on March 17.
Маска тақиб юриш автобус ва трамвайга чиқадиган йўловчилар учун ҳам тегишли.
Прага метросидаги маскали йўловчи.
Праганинг туристлар билан гавжум бўладиган марказидаги метро станциясида деярли бўш вагондаги йўловчи.
Прага марказидаги бўм-бўш кўприк. 15 март куни ресторанлар¸ барлар¸ дўконлар ва умумий овқатланиш шохобчаларини вақтинча ëпиш тўғрисида ҳукумат қарори чиқди. Праганинг туристлар кўп бўладиган ҳудудлари ҳозирги кунда ҳувиллаб қолган.
Праганинг тарихий қисмида туристларсиз қолган кўча.
Праганинг машҳур Эски шаҳар қисми ҳувиллаб қолган. Бу жой одатда минглаган туристлар билан гавжум бўлади.
Прага турист зонасидаги бўш кўчалар. Чехияда вирусга чалинганлар 572тага (19 март кунги маълумот - таҳр.) етди. Ҳозирча коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади.