Президент Мирзиёев Россия пойтахти Москвага йўл олди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Икки давлат раҳбари музокаралари 19 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

“Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, дейилган хабарномада.

Шу йилнинг 14 ноябрь куни “Россия 1” телеканали дастурида “Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Москвага ташриф буюради ва Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашади”, дея хабар берилиб, Мирзиёевнинг Москвага келиши “муҳим воқеа” ўлароқ талқин қилинган эди.

Ш. Мирзиёев президент сифатида иккинчи бор қасамёдга келтирилганидан сўнг 11–12 ноябрь кунлари хорижга илк ташриф ўлароқ Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, Турк давлатлари ташкилоти иштирок этган.

Россия Мирзиёевнинг иккинчи президентлик муддатида сафар қилган иккинчи давлати бўлади.