Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Қайд этилишича, сафар чоғида Мирзиёевнинг вилоятдаги қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиши, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириши режаланган.
Президент бундан аввал Фарғона вилоятига 2020 йилнинг июнь ойида ташриф буюрган. Ўша сафарида у Тошлоқ тумани ҳокими Шуҳратжон Абдусаломовни ишдан олиш бўйича кўрсатма берганди.