Украина ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларидан ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиб, НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши билан Россия ўт очишни тўхтатиб, тинчлик музокараларига киришишга тайёр бўлади. Бу баёнот Россия президент Владимир Путин томонидан Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан 14 июнь куни ўтказилган учрашувда берилди.
Путинга кўра, уруш тўхташи учун аннексия қилинган Қрим Россияники деб тан олиниши, Украина нейтрал ва ядросиз мақомда бўлиши, Россияга нисбатан киритилган халқаро санкциялар бекор қилишини лозим.
Бу шартлар қабул қилинган тақдирда, Путиннинг айтишича, Россия ўт очишни “зудлик билан” тўхтатади. Буни айтар экан, Путин Россия “яна бир конкрет, том маънода тинчлик таклифи”ни ўртага ташлаётганини иддао қилди.
“Агар Киев ва Ғарб пойтахтларида бу таклифдан бош тортишса, бу уларнинг иши, қон тўкилиши давом этиши учун уларнинг сиёсий ва ахлоқий масъулиятидир”, дея қўшимча қилган Путин.
Россия президентининг бу баёноти Швейцарияда тинчлик саммити очилиши арафасида янгради. Мазкур саммитда Украина томонидан таклиф этилган тинчлик формуласи муҳокама қилинади. Унда Россия қўшинларини Украинанинг 1991 йилдаги чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетиш кўзда тутилган.