Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати шу йил 11 декабридан мамлакат ҳудудига Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлаб қўйди.
Россельхознадзор вакиллари Қашқадарёдан келтирилган помидор ва қалампирларда тобамовирус (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV)) топилганини иддао қилмоқдалар.
Қайд этилишича, “SUNNY LAND EXPORT” МЧЖ томонидан етиштирилган ва Россияга экспорт қилинган маҳсулотларга Ўзбекистоннинг Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан фитосанитария сертификати берилган.
Аввалроқ Россельхознадзор 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилоятидан, 4 декабрдан бошлаб эса Навоий вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлагани ҳақида хабар қилган эдик.