Қирғизистоннинг Боткен вилояти Лайлак туманида 19 июль куни юзага келган сел оқибатида 16 яшар ўсмир ҳаётдан кўз юмган.
ФВВ матбуот хизмати маълумотига кўра, марҳуманинг жасади яқинларига топширилган.
Тўхтовсиз қуйган жала туфайли юзага келган сел оқими Қатрон, Лайлак Тўққиз булоқ қишлоқ округлари ҳамда Исфана шаҳри мавзеларида кузатилган. Тошқин важидан ҳовлилар, йўллар ва кўприклар сув билан қопланган.
Табиий офат юз берган жойда Лайлак тумани ФВБ ҳамда туман фуқаро мудофааси мутахассислари иш олиб бормоқда.
12 июль куни Жалолобод вилоятининг Ахси тумани юз берган сел оқибатида 8 киши нобуд бўлганди. Маҳаллий расмийлар ўшанда табиий офат муносабати билан икки қишлоқда фавқулодда ҳолат тартибини эълон қилган эдилар.