Қирғизистон президенти Садир Жапаров жамоат жойларида чекканларга қарши жарима миқдорини оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади.
Мазкур қонунга мувофиқ, эндиликда жамоат жойларида тамаки чекканлар 3000 қирғиз сўми (33 доллардан кўпроқ) миқдорида жарима тўлаши керак бўлади. Аввалги жарима миқдори 1000 сўмни (11 доллардан кўпроқ) ташкил этган.
Қонун билан болаларга тамаки маҳсулотларини сотган жисмоний шахсларга солинажак жарима миқдори 10 минг сўмгача (тақрибан 112 доллар), юридик шахсларга эса 35 минг сўмгача (391 доллардан кўпроқ) оширилган.
Ҳужжатда жамоат жойларида (махсус ажратилган жойлардан ташқари) тамаки, чилим ва электрон сигареталар чекиш тақиқланиши қайд этилган.