Жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:24 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ҳам сезилган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази жануби-шарқий йўналиш бўйича пойтахт Тошкентдан 342 километр узоқликда бўлган.
Ер силкиниши кучи Андижоннинг Хонобод туманида 3 балл, Қўрғонтепа туманида эса 2-3 баллга тенг бўлган.