Ўзбекистондаги юзлаб умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, ошхона ва буфетлар) давлат тили ва истеъмолчилар ҳуқуқларига доир қонунчилик талабларини бузган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу ҳақда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни маълумот ёйинлади.
700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарида ўтказилган ўрганишларда уларнинг 524 тасида (75%) таомнома давлат тилида эмаслиги, 480 тасида (69%) иш режими кўрсатилмагани, 449 тасида (65%) нархнома йўқлиги, 429 тасида (62%) автотураргоҳлар мавжуд эмаслиги, 519 тасида (74,6%) фавқулодда вазиятлар учун чиқиш йўлаклари қолдирилмагани аниқланган.
Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясига тегишли тартибда маълумот киритилган.
Қўмита умумий овқатланиш корхоналарида қонун талаблари бузилишига дуч келган, ҳуқуқлари бузилган истеъмолчиларга 1159 – ягона ишонч рақамига мурожаат қилишни эслатган.