Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида Ўзбекистон ҳукумати қарори билан умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, қўриқхона ташкил этишдан асосий мақсад қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта кўпайтиришдан иборат.
Қарор билан Давлат экология қўмитасига 2021 йил якунига қадар Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилган.
Қўмита маълумотига мувофиқ, ҳозир Ўзбекистонда 6 та давлат қўриқхонаси, 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, 6 та табиат боғи, 1 та миллий боғ, 11 та табиат ёдгорлиги, 2 та биосфера резервати, 12 та буюртма қўриқхонаси, 1 та Жайрон махсус питомниги мавжуд. “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилиши ортидан ларнинг умумий майдони 3,521 млн гектардан 3,801 млн гектарга кўпайган.