Қозоғистон 20 ноябрь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтяпти.
Марказий сайлов комиссияси якшанба куни эрталабдан мамлакат бўйлаб 10 минг 33 та, Қозоғистоннинг хорижий ўлкалардаги дипломатик ваколатхоналари қошида 17 та сайлов участкаси очилган. Қарийб 12 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга.
Навбатдан ташқари сайлов ўтказишга оид фармонни амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев икки ой муқаддам имзолаган. 23 сентябрдан 11 октябргача президент лавозимига номзод кўрсатиш жараёни бўлиб ўтган. 21 октябрь куни номзодларни рўйхатга олиш якунланиб, кейинги бир ой давомида сайловолди ташвиқоти олиб борилган.
69 ёшли амалдаги президент ва президентликка номзод Тоқаевга оммага яхши таниш бўлмаган 5 номзод “рақиблик қилмоқда”. Қозоғистонлик ва халқаро қатор шарҳловчилар Оқўрданинг кардинал сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ваъдаларига қарамай, ҳақиқий рақобат бўлмаган бир шароитда ўтказиляпти.
Қозоғистонда конституцияга киритилган сўнгги ўзгартишлардан кейин президент ваколати муддати 5 йилдан 7 йилга чўздирилган, аммо бир кишининг бу лавозимга икки марта сайланиши мумкинлигига оид модда олиб ташланган. Амалдаги президентнинг муддати эса “ноллаштирилган” – у сайловда гўё янги номзод сифатида қатнашмоқда.