Қозоғистон: Автобусдаги ёнғинда жабрланганлар касалхонага етказилган
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Чимкент-Самара йўналиши бўйлаб кетаётган автобусда чиққан ёнғиндан омон қолган йўловчилар санитар авиация воситасида Ақтўбедаги тез тиббий ёрдам камалхонасига етказилган. Шифокорлар беморлар аҳволини "ўртача оғирлик"да дея баҳоламоқдалар. Касалхонага етказилган 5 кишининг ҳаммаси ис газидан заҳарлангани, улардан икки нафарининг танаси бироз куйгани айтилмоқда. Реанимация бўлимидаги беморлар билан шифокор ва психологлар ишлаяпти.