Одам савдосида гумонланган икки аёл 24 январь куни Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот тарқатди.
Ўзбек дипломатлари қайдича, депортация қилинганларнинг бири 1985 йилда туғилган Дилноза Умарова, иккинчиси эса 1983 йилда туғилган Мавлудахон Ўлмасова бўлиб, одам савдосида гумонланаётган Умарова 2018 йилдан буён, Ўлмасова эса 2017 йилдан буён Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирилаётган эди.
Бу аёллар Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 10 январь куни қўлга олинганлар.
Дипломатлар ушбу шахслар хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ёки Ўзбекистон ИИВга мурожаат қилиш сўраганлар.