Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Қирғизистон армиясини ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун камида бир миллиард долларлик қурол ва замонавий ҳарбий техника сотиб олинганини билдирди.
“Сўнгги икки йилда давлат 1 миллиард доллар маблағни мудофаа салоҳиятини яхшилаш учун сарфлади. Бугунги кунда бошқа давлатлардан кам бўлмаган даражада қурол-аслаҳаларга эга бўлдик. Бошқалар эга бўлмаган қуролларга ҳам эгалик қилаяпмиз. Бундан кейин ҳам замонавий қурол ва техника билан армияни таъминлашда давом этамиз. Асосийси, биз урушга тайёргарлик кўрмаяпмиз, биз мудофаага тайёргарлик кўраяпмиз”,- деди Ташиев 6 март куни Жалолобод вилоятига қилган сафари пайтида.
Сўнгги марта Қирғизистонга ўтган ойда янги қурол сотиб олингани маълум қилинган. Ўшанда Беларусдан "Печора-2 БМ" мобил зенит-ракета тизими келтирилгани айтилган.
Қирғизистон ҳукумати 2021 йилда армияга бюджетдан 31, 2 миллиард сўм, 2022 йилда эса 52,2 миллиард сўм ажратилганини билдирган.
Бундан аввал Қирғизистон “Ақсунгур”, “Акинжи”, “Анка” каби ҳарбий техникаларни ва “Байрақтар” дронларини сотиб олган эди.