Озодликнинг “Қурултой” дастурида Ўзбекистон¸ Қозоғистон ва Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати собиқ зобитлари айни кунларда Тошкентда ШҲТ саммитига ҳозирлик доирасида кўрилаëтган чораларни муҳокама қилди. Ўзбек зобитининг сарлавҳага чиқарилган баëнотига жавобан қирғиз полковниги¸ “ўндан ошиқ давлат президентихавфсизлигини кафолатлаш учун хавфсизлик хизматлари лозим топган чорани қўллашга ҳақли”¸ дея эътироз билдирди.
23-24 июнь кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги олий даражали учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур саммит арафасида Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари мамлакат ҳудуди¸ хусусан Тошкент ва унинг аҳолисини энигаю бўйига текширувдан ўтказмоқда.
Президентлар Тошкентга келадиган кун яқинлашган сайин¸ текширув ва чекловлар кўлам ва даражаси ҳам кучайиб бормоқда.
Озодликнинг “Қурултой” дастурида ўндан ошиқ давлат раҳбари бир жойга йиғиладиган бундай тадбирлар хавфсизлиги қандай таъминланади¸ деган савол муҳокама қилинди.
Унда Қозоғистон Миллий хавфсизлик комитетининг истеъфодаги полковниги Арат Нарманбетов¸ Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик комитети раҳбарининг собиқ ўринбосари¸ полковник Талант Раззоқов¸ Ўзбекистон Миллий хаввсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ëқубов ва Душанбеда ўтказилган МДҲ ва ШҲТ саммитларини бевосита ташкиллаштирган тожикистонлик мутахассис Рустам Жонийлар иштирок этди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди