1917 йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Россия империясининг ўшандаги пойтахти Петроградда рўй берган қуролли тўнтариш оқибатида меньшевикларнинг муваққат ҳукумати ағдарилиб¸ ҳокимиятга большевиклар келган эди.
Мазкур сана Ўзбекистондаги тарих дарсликларида зиддиятли ҳодиса ўлароқ талқин қилинса-да¸ бу сана ҳеч бир тарзда эсланмади. 7 ноябрь кунги "Қурултой" эшиттириши октябрь тўнтаришининг 100 йилллигига бағишланди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Эшиттиришда қатнашган Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих инстититути бўлим мудири¸ тарих фанлари доктори Қахрамон Ражабов бундан 100 йил олдин бўлган воқеада ижобийлик унсури йўқлигини айтади.
1971 йилда ”октябрь ғояларига шак келтиргани ва Совет ҳукуматига қарши яширин ташкилот тузгани учун” қамалиб чиққан диссидент олим Миртемир Мирабдуллаев назарида “чоризм ағдарилиши Ўзбекистоннинг давлат сифатида мавжуд бўлишига” асос яратган.
Эшиттиришда қатнашган шоир Маҳмуджон Йўлдошев ва тарихчи Умид Бобоматов “тўнтариш арафасида Туркистон қандай ухлаган бўлса¸ замонавий Ўзбекистон ҳам бугун Россиянинг ишғолчилик интилишларини пайқамас даражада мудроқ” эканлигидан хавотир билдирди.