Самарқандда радиоактив қурилмани 1 миллион долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ИИБ фотоси.

Самарқанд шаҳрида 1 килограм симоб моддаси бўлган радиоактив қурилмани 1 миллион долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олингани тўғрисида 17 февраль куни Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Расмий билдирувда айтилишича, радиоктив қурилмани сотмоқчи бўлган шахсларга нисбатан махсус амалиёт ДХХ ва ИИБнинг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими томонидан амалга оширилган.

Билдирувда қайд этилишича, қўлга олинган гуруҳ аъзолари бундан аввал ҳам радиоактив ва заҳарли моддаларни сотиш билан шуғулланиб келган.

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси тарқатган билдирувда қайд этилишича, бир неча марта судланган андижонлик М.С., андижонлик Р.С., ва самарқандлик Ж.О., билан тил бириктирган ҳода Андижон вилоятидаги танишидан “гўёки ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмаларни” ишончли харидор топилгунига қадар Самарқандага олиб келган ва меҳмонхоналардан бирида яшаган.

Кейинроқ М.С., бу қурилмаларни 1 миллион долларга сотиш тўғрисида Ж.О., билан келишиб, олдиндан 200 минг долларни олаётган пайтда “ашёвий далиллар билан қўлга тушган”.