Ўшда яшаб ижод қилувчи ўзбек шиоири Раҳим Карим Ҳиндистонда нашр этиладиган халқаро Our Poetry Archive интернет журнали томонидан «ой ижодкори» сифатида эълон қилинди. Нашр бош муҳаррири Нилавро Нилл Шооврога кўра, мазкур эътироф халқаро журналнинг сентябрь ойида чиқадиган навбатдагисонида қайд этилади.
1960 йилда Ўш шаҳрида туғилган Раҳим Карим 2021 йилнинг августида Лотин Америкаси ёзувчилари халқаро иттифоқи томонидан 15 нафар ҳинд, турк, вьетнам, филиппин ва япон шоирлари қаторида «Осиё шоири» сифатида эътироф этилган эди.
Раҳим Каримнинг шеърлари қирғиз, украин, рус, бошноқ, македон, инглиз, ҳинд каби жаҳоннинг 25 тилига таржима қилинган. У 60 дан ортиқ шеърий тўплам ва «Комила» романининг муаллифидир.