Муфтият вилоятлар кесимида ҳайит намози ўқиладиган вақтларни эълон қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

19 апрель куни муфтият Рамазон ҳайити санаси 21 апрель деб таҳмин қилинаётгани, аммо бу борадаги аниқ маълумот 20 апрелда эълон қилинишини билдирган эди.

АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатларда ҳам 21 апрель Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Мусулмонлар диний идораси жадвалига асосан мамлакат ҳудудларида ҳайит намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

Андижон вилояти — 05:50;
Бухоро вилояти — 06:20;
Жиззах вилояти — 06:10;
Навоий вилояти — 06:20;
Наманган вилояти — 05:50;
Самарқанд вилояти — 06:20;
Сирдарё вилояти — 06:00;
Сурхондарё вилояти — 06:15;
Тошкент вилояти — 06:00;
Тошкент шаҳри — 06:00;
Фарғона вилояти — 05:50;
Хоразм вилояти — 06:30;
Қашқадарё вилояти — 06:20;
Қорақалпоғистон Республикаси — 06:40.