Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 12 нафар қариндошини “Чеченистон Республикаси ташкил этилганлигининг 100 йиллиги” медали билан тақдирлади.
Тақдирланганларнинг жами сони 50 кишидан иборат.
Медал билан тақдирланганлар орасида Қодировнинг онаси Аймана, амакиваччалари, жиянлари, қизлари Айшат, Хеди ва Карина, куёви ва тоғаси бор.
Матбуотнинг ёзишича, Чеченистоннинг юз йиллигини Россия минтақаларида нишонлаш учун миллионлаб рубль маблағ сарфланади. Жумладан, тантанали тадбир учун зални ижарага олишга Пензада 1,2 миллион рубль, Волгоградда 1,8 миллион рубль, Липецкда 1 миллион рубль сарфланади.
Бундан ташқари Чеченистоннинг юз йиллиги Краснодар ўлкасида, Ростов, Астрахан, Қалмиқ Республикаси, Қорачой-Черкесия, Шимолий Осетия, Доғистон ва бошқа ҳудудларда ўтказилади.
Би-Би-Си ўтказган журналистик суриштирув натижасида аниқланишича, Чеченистондаги 158 нафар энг юқори лавозимдаги мансабдорларнинг 30 фоизи Қодировнинг қариндошлари, 23 фоизи ҳамқишлоқлари, 12 фоизи Қодировнинг дўстлари ва уларнинг қариндошларидир.