Рақобат қўмитаси: Дори-дармон нархларининг асоссиз оширилиши бўйича қарийб 50 мингта ҳолат аниқланди

Иллюстратив сурат

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори-дармон савдоси бўйича текширув ўтказганида Ўзбекистон бўйлаб 473 та дорихонада ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қайд этган.

Қўмита маълумотига кўра, ўрганишлар натижасида 49 минг 455 та ҳолатда 5,4 миллиард сўмга яқин асоссиз даромад олинганлиги аниқланган.

Хабарномада текширув ортидан истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилгани билдирилган.

Рақобат қўмитасига кўра, дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз оширилиши бўйича ҳолатлар Тошкент вилоятида 111 та дорихонада, Тошкент шаҳрида 71 та дорихонада, Жиззах вилоятида 62 та дорихонада, Наманган вилоятида 44 та дорихонада, Навоий вилоятида 32 та дорихонада, Қорақалпоғистон Республикасида 30 та дорихонада, Сирдарё вилоятида 24 та дорихонада, Фарғона вилоятида 23 та дорихонада, Андижон вилоятида 20 та дорихонада, Бухоро вилоятида 17 та дорихонада, Қашқадарё вилоятида 18 та дорихонада, Самарқанд вилоятида 9 та дорихонада, Сурхондарё вилоятида 7 та дорихонада, Хоразм вилоятида 5 та дорихонада кузатилган.