Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Жо Байден, унинг ўғли Хантер ва Давлат котиби Энтони Блинкенга нисбатан санкциялар жорий этилганини билдирди. Москва мазкур шахсларнинг Россияга киришини тақиқлади.
Россия санкциялари рўйхатига АҚШ собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон, Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки, АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан, МРБ раҳбари Уильям Бёрнс ҳам киритилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича “АҚШнинг амалдаги маъмурияти ўта қатъий русофобча курс”ни танлагани оқибатида юқорида номи келтирилган расмийларга санкция жорий этилган.