2024 йил 30 июлда Давлат Думаси ахборот ва реклама тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритди. Ўзгаришлар биринчи навбатда блогерларга таъсир қилди. Ҳозир 10 мингдан ортиқ аудиторияга эга блогерлар “Роскомнадзор»га уларни аниқлаш имконини берувчи маълумотларни мустақил равишда етказиши шарт.
Реестр 2024 йил кузида тузилади ва 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб унда рўйхатдан ўтмаган блогерларни репост қилиш ҳар бир фойдаланувчи учун, ҳатто беш киши ўқиса ҳам, ноқонуний ҳисобланади.
Келинг, ушбу ўзгаришлар қайси ижтимоий тармоқларга, блогерлар ва уларнинг обуначиларига қандай таъсир қилишини ва бу тартибларга риоя қилмаганлик учун қандай жазо чоралари белгиланишини кўриб чиқайлик.
Тўлиқ деанонимлаштириш: "блогерлар тўғрисида"ги янги қонун нима ўзи?
Янги тузатишлар Россиянинг блогерларни назорат қилишга биринчи уриниши эмас. 2014 йилда “Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилиб, ўз моҳиятига кўра “кунига 3000 дан ортиқ фойдаланувчи” аудиториясига эга бўлган блогерлар оммавий ахборот воситаларига тенглаштирилди. Қонунга кўра, интернетдаги исталган веб-сайт ёки саҳифа блог ҳисобланиши мумкин эди.
Блогерлар «Роскомнадзор»да рўйхатдан ўтишлари ва контентни, жумладан, обуначилар шарҳларини фильтрлашлари керак. Уларга порнография, зўравонликни тарғиб қилувчи ёки “беҳаё сўз” бўлган материалларни жойлаштиришга рухсат берилмасди. Шунингдек, улар эълон қилинган маълумотларнинг тўғрилигини текширишлари ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган контентни дарҳол олиб ташлашлари керак эди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Блогерлар ўз каналларида фамилияси, инициаллари ва электрон почта манзилини жойлаштиришлари керак эди. Интернетда чоп этилган барча маълумотларнинг (шу жумладан шахсий маълумотларнинг) сақлаш муддати камида олти ойни ташкил этарди. Шу билан бирга, блогерлар ушбу маълумотни Россия ҳуқуқ-тартибот идораларининг илк талабидаёқ тақдим этишлари шарт эди.
Бироқ бу тузатишлар самарали босим воситасига айлана олмади. 2017 йилда улар бекор қилинди. Бекор қилиш вақтида махсус реестрда атиги 2208 та қайд мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги гуруҳлар эди.
2024 йил ёзида қабул қилинган “блогерлар тўғрисидаги қонун”нинг янги таҳрири каттароқ ва қаттиқроқ кўринади. Адвокат ўзгаришларни шундай таърифлайди (биз суҳбатдошнинг хавфсизлиги учун унинг шарҳини аноним равишда эълон қиламиз, чунки Россия расмийлари "Настоящее Время"ни номақбул ташкилот" деб эълон қилганлар):
"Ижтимоий тармоқлардаги аудиторияси 10 мингдан ортиқ обуначи бўлган шахсий саҳифалар эгалари ўзлари ҳақидаги маълумотларни «Роскомнадзор»га маълум қилишлари ва янги реестрга киритилиши керак бўлади. Бу талаб «Роскомнадзор» томонидан киритилган ижтимоий тармоқлардаги блогларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Блогер реестрда рўйхатдан ўтмаса, унга ўз саҳифаси донат йиғиш ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш, ўз саҳифасида реклама жойлаштириш тақиқланади. Бундан ташқари, рўйхатдан ўтмаган блогерлар ёки каналлар «Роскомнадзор»нинг сўровига биноан, бу ҳақдаги маълумотлар реестрга ўтказилгунга қадар ижтимоий тармоқлар эгалари томонидан блокланади."
"Ўзлари эпласин": машҳур блогерлар ва Z-каналлари муносабати қандай?
Деанонимлаштириш, яъни анонимликдан чиқариш ва блогерларга босим ўтказиш бўйича янги уриниш янада аниқлигига қарамай, тақиқ ва шартларга риоя қилмаган тақдирда жазо механизми қандай аниқ ишлаши ҳануз номаълум. Блогерларнинг таъкидлашича, "нишон"даги барча сайтлар Россия ҳукумати билан ҳамкорлик қилади.
“Реестрга киритилмагани учун репостлар ва краудфандинг тақиқларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳали белгиланмаган. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 14.3-moddasi, 1-қисмида кўзда тутилган”, дея тушунтиради адвокат.
Ўзгартиришларга тааллуқли бўлган ижтимоий тармоқлар рўйхатига қуйидаги сайтлар киради: "Одноклассники", "ВКонтакте", "Дзен", RuTube, "Пикабу", Yappy, LiveJournal, Likee, X, TikTok, YouTube, Тelegram, Pinterest, Twitch, Discord. Instagram ва Facebook ушбу реестрга киритилмаган (улар Россия Федерациясида экстремистик ташкилотлар сифатида тан олинган). Рўйхатга киритилган ижтимоий тармоқлар маъмурияти “Роскомнадзор” талабига биноан ўз фойдаланувчилари ҳақида маълумот бериши керак бўлади. Керак бўлса, унинг сўровига биноан, блогерларнинг ўз ресурсларига киришини блоклаши керак. Ижтимоий тармоқлар, шунингдек, реестрга киритилган блогларни белгилашлари керак бўлади – бунинг аниқ қандай бўлиши ҳали номаълум.
Йирик блогерлар қонунга киритилган ўзгаришларга асосан салбий муносабатда бўлишди. Мисол учун, Евгений Баженов (BadComedian) «Роскомнадзор» истаса, солиқ идорасига мурожаат қилиб, у ҳақидаги барча керакли маълумотларни билиб олиши мумкинлигини таъкидлади. Блогернинг айтишича, у масъулиятни яхши ҳис қилади ва нима учун "Роскомнадзорга қўшимча маълумот бериш кераклигини" тушунмайди.
“Мен бутунлай очиқман, сўров ҳам шарт эмас, улар параллель агентликка сўров юборишлари мумкин ва улар мен ҳақимда барча маълумотларни олишади. Ўзлари ҳал қилсинлар”, деб изоҳ берди блогер.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Россия ҳукуматининг кўплаб репрессив чораларини қўллаб-қувватловчи Z-блогерлар – уруш тарафдорлари ҳам норозилик билдирди. "Verum Regnum|Наш Regnum" Telegram канали:
"Уларнинг 303-ФЗ-сонли ажойиб «ватанпарварлик» қонуни Россия Федерацияси Конституцияси билан қандай уйғунлашади. Конституциянинг 29-модда 4-бандида шундай дейилган: "Ҳар ким исталган шаклда маълумотни эркин излаш, олиш, узатиш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати федерал қонун билан белгиланади». Ҳурматли депутатлар қандай тушунмоқ керак буни, ижтимоий тармоқлар "маълумотни қидириш, олиш, узатиш, ишлаб чиқариш ва тарқатишнинг қонуний усули" бўлмай қолдими?»
Яна бир Z-блогер Роман Алехин бу борада анча вазмин ва қонунда "ҳеч қандай жиддий нарсани" топмаганини таъкидлайди. Аммо унинг техник саволлар рўйхати "Verum Regnum"даги ҳамкасбиники билан тахминан бир хил.
Блогерлар ва агентликлар уюшмаси (АБА) қонуннинг янги қоидаларини жорий этиш учун кўпроқ вақт сўраган. АБА маълумотларига кўра, контент яратувчиларга ўзгаришларга мослашиш учун камида бир йил керак бўлади. Ассоциация аъзолари таъкидлашича, уларга ҳар куни ўзгартиришларни тушунтириш бўйича сўровлар келиб тушади. АБА 2022 йил апрель ойидан бери мавжуд. Унинг асосчилари Татьяна Иванова (hello blogger бош директори ва ассоциация президенти), Максим Перлин (Blacklight бош директори) ва Петро Шекшеев («Агентликдан каттароқ» бош директори). Уюшма "соҳа иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилиш" учун ташкил этилган, дейилади унинг расмий веб-сайтида. Унинг таркибида 50 минг блогер ва 50 агентлик, жумладан Setters ва Hype Agency бор.
Қабул қилинган қонунга кўра, 2024 йил 1 ноябрга қадар блогерлар учун махсус реестр яратилиши керак. Унга киришдан бош тортганлар блокланиши ва реклама тақиқланиши ҳам мумкин. Ушбу жазо чоралари 2025 йил 1 январдан кучга киради.
"Ҳозирги вазиятда деярли ҳамма нарса мумкин"
Қонун кучга кирган пайтдан бошлаб, аудиторияси 10 мингдан ортиқ бўлган блогерлар кичикроқ ва махсус реестрга киритилмаган каттароқ блоглардаги репостларни ўчириб ташлашлари керак бўлади. Роскомнадзор томонидан тасдиқланган рўйхатдаги фақат йирик блоглар Россия қонунчилигини бузмасдан репост қилишлари мумкин. Бошқа томондан, "рухсатсиз қайта жойлаштирганлик" учун қандай жазо берилиши ҳозирча номаълум.
"Роскомнадзорга ўзи ҳақида маълумот бермаган блогер обуначилари учун ҳам чекловлар мавжуд: ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига Роскомнадзор реестрида рўйхатдан ўтмаган блогерлардан репост тақиқланади, аммо бу талабни бажармаганлик учун жавобгарлик ҳозирча белгиланмаган», деб тушунтиради адвокат. Бундан ташқари, ушбу чеклов барча абонентлар учун, уларнинг аудиторияси кенглигидан қатъи назар, амал қилади.
Маълум бўлишича, блогерлар тўғрисидаги янги қонун охир-оқибатда ёзган ва ҳеч бўлмаганда баъзан бошқалар ёзганларини репост қиладиган ҳар бир кишига таъсир қилади. Кичикроқ блогерлар ҳам, обуначилар ҳам азият чекади. Кино ҳақидаги Telegram канал муаллифи Максим (исми ўзгартирилган) ҳали 10 минг обуначига етмаган, бироқ унинг блоги барқарор ўсиб бормоқда.
"Агар биз умуман қонунга қайтадиган бўлсак, унда, эҳтимол, унинг биринчи қурбонлари ҳозир у ёки бу даражада ҳокимият рўйхатида, шунингдек, фикр етакчилари – йирик блогерлар бўлади. Менимча, қонунда кўрсатилган платформаларнинг ҳаммаси ҳам давлат билан ҳамкорлик қилмайди, қонун чиқарувчининг талабларига жавоб беришига шубҳа қиляпман. Аммо бу қонун таъсир қиладиган фойдаланувчилар кўп бўлади. Ушбу реестрга кирганлар Россия Федерациясида тарқатилиши тақиқланган маълумотларни доимий равишда ўз каналлари ва саҳифаларида чиқиб кетмаслиги учун текширишлари керак бўлади. Бундай маълумотлар рўйхати жуда кенг", дейди Максим.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Блог юритишни давом эттирмоқчи бўлган, лекин расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганлар учун қочиш йўллари борми? Адвокат сўзларига кўра, бир нечта вариантлар мавжуд:
"Агар блогер ўзи ҳақидаги маълумотларни Роскомнадзорга ўтказишни истамаса ва шу билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар олдини олишни истаса, у ўз обуначилари сонини назорат қилиши керак бўлади.
Максим шу режага амал қилмоқчи:
“Ҳозирча мен қонун қандай ишлаб чиқилишини, қайси платформалар унга риоя қилишга рози бўлишини кузатмоқчиман ва Telegram бу рўйхатда бўлмаслигига умид қиляпман, канални ёпиқ қилишни режалаштиряпман, лекин ҳозирги вазиятда деярли ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини кутишга ўрганиб қолганман”.
2024 йил баҳорида «Роскомнадзор» Telegram ва YouTube «ноқонуний» материалларни олиб ташламаганини маълум қилди. Шу билан бирга, фойдаланувчилар YouTube видеолари Россия расмийлари илтимосига биноан блоклангани ҳақида хабар беришди: хусусан, улар сафарбарлик ва ҳарбий хизматдан бўйин товлаш ҳақидаги видеолар ўчирилгани ҳақида гапиришган. Блокланган видеоларни тўғридан-тўғри ҳавола орқали кўриш мумкин.
Telegram’га келсак, компания раҳбариятининг турли мамлакатлар, жумладан, Россия расмийлари билан алоқалари платформа асосчиси Павел Дуров 24 август куни Францияда ҳибсга олинганидан кейин яна муҳокама мавзусига айланди. 2021 йилда Telegram Алексей Навальний жамоасининг “Ақлли овоз бериш” ботини блоклаган, бироқ Дуровнинг ўзи ўшанда “жимлик куни”га амал қилаётгани ва «Роскомнадзор» ёки бошқа тузилмалар талабларини бажармаётганини айтган эди.