Россия бош вазири Михаил Мишустин 22 июль куни Греция, Дания, Словакия, Словения ва Хорватияни Москвага дўст бўлмаган давлатлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қарорга асосан Словения ва Хорватия Россиядаги элчихонаси ва консулхоналарига маҳаллий аҳолини ишга ололмайди. Грецияга фақат 34, Данияга 20, Словакияга 16 россиялик билан меҳнат шартномаси тузишга рухсат берилади.
Бу билан Россияга дўст бўлмаган давлатлар сони 48 тага етди. Улар орасида Европа Иттифоқи, Британия, АҚШ, Канада ва Япония ҳам бор. Москва ўзига дўст эмас деб ҳисоблайдиган давлатлар рўйхатини илк бор 2022 йилнинг мартида шакллантирган эди. Бу рўйхатга Украина уруши бошланганидан сўнг Россияга қарши санкциялар киритган ва санкцияларни қўллаб-қувватлаган давлатлар киритлган.
Россия президенти Владимир Путин 1 апрелдан бошлаб дўст бўлмаган давлатлар газ учун фақат рублда ҳақ тўлаши лозимлиги тўғрисда кўрсатма берган эди. Қатор ширкатлар ва давлатлар бу талабни бажаришдан бош тортган. Жумладан, Болгария, Дания, Нидерландия, Польша ва Финляндия газ учун рублда ҳақ тўламаслигини билдирган. Газпром бу давлатларга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйди.